Италия мураббийлар ассоциацияси ҳар йили А Сериянинг энг яхши мураббийига бериладиган "Олтин скамейка" совриндорини эълон қилди.

Эътиборлиси, ушбу мукофот кетма-кет иккинчи марта "Аталанта" бош мураббийи Жан Перо Гасперинига насиб этди. Айтиш лозимки, унинг бошқарувидаги жамоа ўтган мавсум Италия чемпионатида учинчи ўринни эгаллади ва Чемпионлар Лигасининг чорак финалига қадар етиб борди.

63 ёшли Гасперини 2016 йилнинг ёзидан буён “Аталанта”ни бошқариб келмоқда.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар