Журналист Николо Скиранинг таъкидлашича, "Аталанта" хавбек Марио Пашалични "Челси"дан тўлиқ сотиб олишни режалаштирмоқда.

А Серия клуби 24 ёшли хорват учун 15 миллион евро ажратишга тайёр. Футболчи учун шартнома 2024 йилгача мўлжалланади. Лондонга таклиф қишги трансфер ойнасида вақтида юборилиши кутилмоқда.

Пашалич "Аталанта"да икки мавсумда буён ижара асосида ўйнаб келмоқда. У жорий мавсумда А Серияда 13 ўйинда 3 гол ва 2 голлик узатма берган.