Хамес Родригес Ўзбекистон терма жамоаси ўйини ҳақида таассуротлари билан ўртоқлашди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Колумбия терма жамоаси сардори, ярим ҳимоячи Хамес Родригес жаҳон чемпионати дебютини ўтказган Ўзбекистон терма жамоаси ҳақида фикр билдириб, уларнинг ўйинини баҳолади.

— Хамес, Ўзбекистон терма жамоаси сизда қандай таассурот қолдирди?
— Жисмонан бақувват жамоа экан. Қатъиятли, қаттиқ ўйнашади, ҳимояда жуда чуқур ўйнашди. Агар ўзларига янада кўпроқ ишонишса, яхши натижаларга эришишлари мумкин, деб ўйлайман.

Бугун Ўзбекистон терма жамоаси жаҳон чемпионатлари тарихидаги илк ўйинини ўтказди. Гуруҳ босқичи 1-туридан ўрин олган беллашув Мехико шаҳридаги «Ацтека» стадионида (Мексика) бўлиб ўтди ва колумбияликларнинг 3:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди. Учинчи бўлимнинг 60-дақиқасида, ҳисоб 1:0 Колумбия фойдасига бўлган бир пайтда, вингер Аббосбек Файзуллаев Ўзбекистоннинг жаҳон чемпионатлари тарихидаги илк голини урди ва ҳисобни тенглаштирди.

Бош мураббий Фабио Каннаваро қўл остидаги Ўзбекистон терма жамоаси навбатдаги учрашувини Португалия терма жамоасига қарши ўтказади. Ушбу ўйин дунё чемпионати–2026 гуруҳ босқичи 2-тури доирасида 23 июнь, сешанба куни бўлиб ўтади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!