"Аталанта" ҳимоячиси Европа грандлари эътибор марказида
"Аталанта" марказий ҳимоячиси Жорджо Скальвини Европанинг бир қанча клублари қизиқарли доирасида. Бу ҳақда "Calciomercato" нашри хабар бермоқда.
Манба берган хабарга кўра, 19 ёшли футболчининг хизматларига "Бавария", "Манчестер Сити" ва Туриннинг "Ювентус" клублари қизиқиш билдирмоқда. Иқтидорли футболчининг трансфер қиймати 40 миллион еврога баҳоланмоқда. Скальвинининг "Аталанта" билан шартномаси 2027 йилнинг ёзига қадар тузилган.
Жорий мавсумда Жорджо “Аталанта” таркибида ўнта ўйин ўтказиб, битта гол урди.
Фикрлар