"Аталанта" ўз сафига "Ювентус" футболчисини қўшиб олди

Туриннинг "Ювентус" клуби ҳимоячиси Жанлука Фработта янги мавсумни "Аталанта" сафида бошлайдиган бўлди.

Журналист Николо Скиранинг хабар беришича, бергамоликлар 22 ёшли футболчининг 1 йиллик ижараси борасида келишувга эришган. Шартноманинг яна бир жиҳати, ушбу ижара муддати якунлангач "Аталанта" Фработтанинг трансферини тўлиқ сотиб олиш ҳуқуқига эга бўлади.

Фработта ўтган мавсум "Ювентус" сафида жами 17 ўйинда майдонга тушди ва битта гол ҳамда битта голли узатмага муаллифлик қилди.

Жанлуканинг “кекса синьора” билан амалдаги шартномаси 2025 йилга қадар имзоланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!