"Аталанта" РПЛдан яна бир футболчи сотиб олмоқчи
ЦСКА ярим ҳимоячиси Никола Влашич "Аталанта"нинг трансфер нишонига айланди.
Россиялик журналист Василий Коновнинг ёзишича, бергамоликлар аргентиналик хавбек Алехандро Гомесни сотиб юбориши биланоқ, ўрнига айнан Влашични олиб келмоқчи. 32 ёшли Гомесга эса Саудия Арабистонининг "Ал-Наср" клуби жиддий харидор бўлмоқда.
Влашич ЦСКА сафида 2018 йилдан буён тўп суриб келмоқда. У ўтган давр мобайнида жами 73 та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 24 та гол ҳамда 16 та ассист ёздириб қўйди.
Хорватиялик футболчи "Аталанта" учун РПЛдан олинган иккинчи ўйинчи бўлиши мумкин. А Серия клуби бундан аввалроқ “Локомотив” Москвадан Алексей Миранчукни харид қилган эди.
Фикрлар