ЦСКА ярим ҳимоячиси Никола Влашич фаолиятини Италия А Сериясида давом эттириши мумкин.

Metaratings нашри тарқатган хабарга кўра, хорватиялик футболчини “Интер” ўз сафига қўшиб олмоқчи. “Нерадзуррилар” унинг трансфери учун москваликларга 25 миллион евро ва яна қўшимча бонуслар беришмоқчи.  Влашич эса ҳозирча жамоасини алмаштиришни режалаштирмаяпти. Аммо қишгача ЦСКАнинг натижалари яхшиланмаса, у кетиш ҳақида ўйлаб кўриши мумкин.

Никола ЦСКА сафида 2018 йилдан буён тўп суриб келмоқда. У ўтган давр мобайнида 73 та ўйинда майдонга тушди ва 24 та гол ҳамда 16 та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)