"ATF Championship 19" турнири санаси маълум. Марказий жанг супер кўриниш олади

  • 29 сентябрь, 2023, 06:52
  • 0
  • MMA

Маълумки, юртимизда ММА бўйича илк ташкил топган ATF Championship промоушени юқори савиядаги турнирларни ташкил этиб келмоқда.

Ўзбекистон яккакураш оламининг ёрқин намояндаси Музаффар Раджабов бошчилигида ушбу промоушен бизга ҳар доим қизиқарли ва шиддатли жангларни тақдим этиб келаётгани ҳам сир эмас. Шунингдек, ҳозирга келиб, 18 та турнирни ўтказиб улгурди. "ATF Championship 19" эса яна бир неча кундан кейин бўлиб ўтади. Яъни, 14 октябрь куни Бухоронинг Қоровулбозор тумани "Ёшлар боғида" ташкил этилади. Марказий жангда ҳамюртимиз Шариф Кушаев Тожикистонлик Панжшерига қарши баҳс юритади.

Тўлиқ кардни тез орада маълум қиламиз. Воқеалар ривожини бизда кузатиб боринг!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!