Атиги битта гол урган ҳужумчи роса талаш бўляпти
Fichajes нашрининг хабар беришича, “Челси”нинг янги хўжайини Тодд Бёли захира ўриндиғида узоқ ўтириб қолаётган футболчилардан қутилишга ҳаракат қилмоқда.
Ҳужумкор футболчи Кристиан Пулишич ҳар доим ҳам асосий таркибга киритилмаяпти. Тодд Бёли америкалик ўйинчи билан хайрлашишга тайёр. Клуб раҳбарияти жамоа асосан келажаги порлоқ ёш ўйинчилар бўлишини истаяпти.
Кристиан Пулишич жорий мавсумда Англия премьер-лигаси ва Европа Чемпионлар лигасида жами 13 та учрашувда майдонга тушиб, атиги битта гол урди.
Ҳужумкор футболчининг самарадорлиги паст бўлиши га қарамай, харидорларнинг сафи кенгайиб бормоқда. Сўнгги маълумотларга қараганда тўрт клуб - “Ньюкасл”, “Лидс”, “Милан” ва “Ювентус” 24 ёшли ўйинчига шартнома беришга тайёр.
Пулишичнинг “аристократлар” билан шартномаси 2024 йилнинг ярмигача имзоланган.
Фикрлар