Ads

Билбаонинг "Атлетик" клуби форварди Арис Адурис сонидан жароҳат олди ва энди у бўлажак ўйинларда жамоасига ёрдам бера олмайди.

L'Equipe нашри тарқатган хабарга кўра 37 ёшли футболчининг соғайиши учун бир ой вақт талаб этилади. Адурис шундай қилиб  "Уэска", "Райо Вальекано" ва "Реал" Мадрид клубларига қарши баҳсларда бильбаоликларга ёрдам бера олмайди.

Маълумот учун, Адурис ўтган мавсум “Атлетик” сафида жами 48та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 20та гол уришга эришган.