"Атлетик" раҳбарияти жамоа мухлисларининг "оғзини мойламоқчи"

Бильбаонинг “Атлетик” клуби раҳбарияти жамоанинг жорий мавсум Европа лигаси доирасидан ўрин олган уй учрашувларига киришни бепул этиб белгилашга қарор қилди.

Раҳбариятнинг бундай қарорга келишига асосий сабаб сифатида сўнгги пайтларда жамоа қайд этаётган қониқарсиз натижалардан норози мухлисларнинг кайфиятини бироз бўлсада кўтариш келтирилмоқда.

Айтиш керакки, “Сан Мамес”да бўлиб ўтадиган Европа лигаси ўйинларига фақатгина “Атлетик” мухлиси бўлганларгина бепул кириши мумкин. Улар бунинг учун ўзларига тегишли бўлган мухлислик гувоҳномасини тақдим этишлари лозим.

Эслатиб ўтамиз, “Атлетик”нинг Европа лигасидаги навбатдаги баҳси 22 февраль куни Москванинг “Спартак” клубига қарши бўлиб ўтади.  

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!