"Атлетико" - "Барселона". Матнли трансляция
Бироздан сўнг Ла Лига 8-туридан ўрин олган "Атлетико" - "Барселона" баҳси старт олади. Мазкур ўйиндан матнли трансляцияни сайтимиз орқали томоша қилишингиз мумкин.
- 90+3'
Учрашув якунига етди. "Барселона" мазкур ўйинда "матрасчилар"га 0:2 ҳисобида имкониятни бой берди.
- 90'
Ўйиннинг асосий вақтига 3 дақиқа қўшиб берилди.
- 88'
"Барса" футболчиларининг ҳаволатиб жарима майдони бераётган узатмалари муваффақиятсиз чиқмоқда.
- 87'
Ўйин сўнгида каталонияликлар олдинга ўтишга ҳаракат қилмоқда.
- 85'
Депайнинг жаримадан тепган тўпи бироз ноаниқ чиқди.
- 83'
"Барса" яна бир жарима зарбаси тепиш имкониятига эга бўлди.
- 80'
Депай олисдан амалга оширилган узатмани тўхтата олмади.
- 78'
Депайнинг узатмасидан сўнг Пике бош билан зарба йўллади, бироқ ноаниқ.
- 77'
Коке Фатига нисбатан қўпол тарзда ўйин қоидасини бузди.
- 75'
Мингеса ва Гави ўрнига, Люк Де Йонг ва Пуч майдонга тушди.
- 74'
Гризманн яхши вазиятга чиқиб борди ва ўта ноаниқ пас берди.
- 72'
Шунингдек, Суарес ҳам майдонни тарк этди. Унинг ўрнини Корреа эгаллади.
- 71'
Гризманн Фелиш ўрнига майдонга тушди.
- 68'
Унинг зарбасидан сўнг тўп баландга учиб кетди.
- 67'
Фатига нисбатан ўйин қоидаси бузилди.
- 63'
Филиппе Коутиньонинг ўрнига Ансу Фати майдонга тушди.
- 62'
Дестнинг пасидн сўнг Облак тўпни эгаллаб олди.
- 60'
Коутинонинг дарвоза томон тепган тўпини Облак ушлаб олди.
- 59'
МИнгеса Каррасконинг зарба беришига имкон бермади.
- 56'
Майдон марказида "Барса" тўпни йўқотди.
- 53'
Майдон эгалари бурчак тўпи тепиш имкониятига эга бўлди.
- 52'
"Барса" тўлиқлигича тўпни назорат қилмоқда.
- 49'
"Барселона" бурчак тўпи тепиш имкониятига эга бўлди.
- 46'
Серхи Роберто Нико Гонсалес ўрнига майдонга тушди.
- 45'
Иккинчи бўлимга старт берилди.
- 45+2'
Биринчи бўлим якунига етди. Ҳозирча "матрасчилар" "Барселона"дан 2:0 ҳисобида устун келмоқда.
- 45'
Ўйиннинг асосий вақти якунига етди. Ҳозирча ҳакам ўйинга қанча қўшиб бергани аниқ эмас.
- 44'
Бирга-бир вазиятга чиқиб кетган Суарес орадаги фарқни иккитага етказиб қўйди.
- 40'
Гави ҳужумда ўйин қоидасини бузди.
- 39'
"Атлетико" бурчак тўпи тепиш имкониятига эга бўлди. Ҳимоячилар ўз ўрнида.
- 38'
Араухо қанотдан узатилган тўпни ўтказмади.
- 36'
Депайнинг узатмасидан сўнг Де Йонг бош билан зарба йўллай олмади.
- 34'
Депай қанотдан ёриб кираётган бир пайтда "матрасчилар" ҳимоячиси тўпни йўқотди.
- 30'
Коутиньонинг ажойиб пасидан сўнг Депай тўпни Де Йонгга қолдирди, бироқ нидерланд тўпга етиб кела олмади.
- 28'
Суарес дарвозабон билан яккама-якка вазиятга чиқиб борди. Бироқ унинг зарбаси устун ёнидан ўтиб кетди.
- 27'
Котиньонинг жарима майдони яқинидан йўллаган зарбаси бироз ноаниқ чиқди.
- 24'
ГОООООООЛ! Ўйинда ҳисоб очилди! Лемар Суареснинг пасидан сўнг куч билан тўпни дарвозага жойлаб қўйди.
- 21'
Коутиньо бирга-бир вазиятга чиқиб борди, бироқ Облак тўпга биринчи улгурди.
- 20'
Гави Лемарни қўпол тарзда йиқитди ва сариқ карточка билан огоҳлантирилди.
- 18'
Нико Гонсалеснинг зарбасидан сўнг тўп ҳимоячиларга тегиб майдонни тарк этди.
- 16'
Фелишнинг жарима майдончаси ташқарисидан йўллаган зарбасига бироз аниқлик етишмади.
- 15'
Мингеса оффсайд ҳолатида қолиб кетди.
- 12'
"Барселона" тўп назоратини ўз қўлига олди.
- 10'
Фелиш Арауходан осонлик билан ўтиб кетди, бироқ пас беришда у адашди.
- 8'
Лемарнинг узоқ масофадан йўллаган зарбасига аниқлик етишмади.
- 7'
"Барселона" бурчак тўпи тепиш имкониятига эга бўлди.
- 6'
Араухо Фелишга нисбатан ўйин қоидасини бузди.
- 3'
Депай Гавини яхши вазиятга чиқарди, бироқ ёш ярим ҳимоячи тўпга етиб кела олмади.
- 0'
Ла Лига 8-туридан ўрин олган "Атлетико" - "Барселона" ўйини старт олди. Мазкур ўйиндан матнли трансляцияни сайтимиз орқали кузатиб боришингиз мумкин.
Фикрлар