Аввал хабар берганимиздек бугун Испания Ла Лигасида 15-тур учрашувлари давом эттирилади. Турнинг марказий учрашуви шубҳасиз Мадриддаги “Ванда Метрополитано” стадионида кечади.

Шу куни “Атлетико” Каталониянинг “Барселона” клубини қабул қилади. Ушбу учрашув Тошкент вақти билан соат 01:00 да бошланади.

Қуйида ҳар иккала жамоанинг ушбу учрашув қайдномасига киритилган футболчилар рўйхати билан танишиб олишингиз мумкин:

"Атлетико" Мадрид

ДарвозабонЯн Облак, Антонио Адан;

Ҳимоячилар: Сантьяго Арьяс, Марио Эрмосо, Фелипе, Киран Триппьер, Ренан Лоди;

Ярим ҳимоячилар: Коке, Тома Лемар, Сауль Ньигес, Томас Парти, Маркос Льоренте, Эктор Эррера, Витоло, Жоау Феликс, Анхель Корреа;

Ҳужумчилар: Альваро Мората, Иван Шапонич.

"Барселона":

ДарвозабонларМарк-Андре тер Стеген, Нето;

ҲимоячиларЖерар Пике, Мусса Ваге, Самюэль Умтити, Хуниор Фирпо, Клеман Лангле, Серджи Роберто;

Ярим ҳимоячилар: Иван Ракитич, Карлес Аленья, Френки де Йонг, Артуро Видаль, Карлес Перес, Анссумане Фати, Артур;

ҲужумчиларЛуис Суарес, Лионель Месси, Антуан Гризманн.

Эслатиб ўтамиз, “Атлетико” ҳозирда мусобақа жадвалида 25 очко билан 5-ўринда, “Барселона” эса 28 очко билан 2-ўринда бормоқда.