"Атлетико" - "Барселона" учрашувини ким шарҳлайди?
Бугун тунда Испания Ла Лигаси 10-туридан ўрин олган "Атлетико" - "Барселона" беллашуви бўлиб ўтади. Ушбу баҳс кўпчиликнинг диққат марказида.
Турнинг марказий қарама-қаршилиги Тошкент вақти билан 01:00да бошланади. Ўйин "Uzreport TV"да жонли эфирда намойиш этилади. Учрашувни Даврон Файзиев шарҳлаб боради. Бу ҳақда унинг ўзи телеграмдаги саҳифасида маълум қилди.
Ла Лиганинг 7 учрашувида майдонга тушган мадридликлар 17 очко жамғарган. Шунча ўйинда қатнашган каталонияликлар 11 очко тўплаган.
Фикрлар