"Атлетико" - "Бавария": Матнли трансляция

Яна бироздан сўнг УЕФА Чемпионлар лигаси гуруҳ босқич 5-туридан ўрин олган “Атлетико” ҳамда “Бавария” жамоалари иштирокидаги ўйин бошланади. Учрашувни ушбу саҳифа орқали матнли трансляцияда кузатиб боришингиз мумкин. Ўйиннинг хавфли вазиятларини ўтказиб юбормаслик учун саҳифани янгилаб туриш тавсия этилади. 

  • 90+4'

    Ҳакам ҳуштаги чалинди ва ўйин ўз ниҳоясига етди. "Бавария" сафарда асосий ўйинчиларисиз ҳам, қийналмаган ҳолда 1 очкога эга бўлди. Матнли трансляцияни Абдулла Маннонов олиб борди. Эътиборингиз учун раҳмат.

  • 90+2'

    Гнабри бурчакдан узатилган тўпни ноаниқ зарбаси эвазига қўлдан чиқарди.

  • 90'

    Ўйин асосий вақтига 4 дақиқа вақт қўшиб берилди.

  • 89'

    Голдан сўнг тинмай ҳужум уюштираётган мезбонлар ҳаракатлардан натижа чиқара олишмаяпти.

  • 87'

    Диего Симеоне 2 ўзгаришни амалга оширди: Карраско ва Фелишнинг ўрнига Лоди ва Лемар туширилди.

  • 87'

    Стефан Савич қизишиб кетганлиги боис сариқ карточка ишлаб олди.

  • 86'

    "Бавария" ўйиндаги 5-ўзгаришни ҳам амалга оширди. Дуглас Коста майдонни тарк этиб, ўрнига Жошуа Зиркзе тушди.

  • 86'

    ГОООООООООООООООЛЛЛЛЛЛ!!!!! Томас Мюллер пеналтидан аниқ фойдаланиб, ҳисобни тенглаштирди: 1:1!

  • 84'

    Захирадан майдонга тушган Фелипе Томас Мюллерга нисбатан ўз жарима майдони ичида қўполлик ишлатди ва пеналти белгиланди.

  • 83'

    Серж Гнабри ҳужумда фол ишлатди.

  • 80'

    "Атлетико" сафида ҳам илк ўзгариш амалга оширилди: Корреанинг ўрнига Эктор Эррера майдонга тушди.

  • 78'

    Майдонда тенгма-тенг кураш кечмоқда. Яққол устунлик ҳеч кимда эмас.

  • 76'

    Мюнхенликлар сафида 4 ўзгариш: энг хавфли вазиятни юзага келтирган Жамал Мусиала ўрнига 19 ёшли дебютант Ангело Штиллер майдонга тушди.

  • 73'

    Гнабри ишлаб олган бурчак тўпини Коста ижро этди. Узатмадан кейинги палапартишликлар эвазига "Атлетико" қарши ҳужумга ўтиб кетди.

  • 70'

    Серж Гнабрида  ўта қулай вазият келди, аммо унга бироз тезлик етишмагани боис вазият қўлдан чиқди.

  • 68'

    Жароҳат олган Хименезнинг ўрнига Фелипе ўйинга қўшилди.

  • 66'

    "Атлетико" ҳимоячиси Хосе Мария Хименез жароҳат олди. Ҳакам ўйинни тўхтатиб, уни алмаштиришларини сўради.

  • 65'

    Корреанинг дриблингдан сўнг берган ақлли зарбасини мюнхенликлар посбони Александр Нюбел қайтарди.

  • 62'

    Мюнхенликлар устози Ҳанси Флик бир йўла 3 ўзгаришни амалга оширди: Аррей-Мби, Мартинез ва Буна Саррнинг ўрнига Гнабри, Мюллер ва Ричардс майдонга тушишди.

  • 59'

    Шупо-Мотингнинг аниқ, лекин кучсиз зарбасига Облак енгил сейви билан жавоб берди.

  • 58'

    Маркос Льорентеда офсайд қайд этилди.

  • 57'

    "Бавария" ўйинни назорат қиляпти. Темпни ушлаб турган ҳолда бора-бора олдинга интилишмоқда.

  • 54'

    Каррасконинг узатмасидан сўнг Корреа деярли бирга-бир вазиятга чиқиб кетди. Бироқ, кутилмаганда йўлидан Зюле пайдо бўлди ва хавф бартараф этилди.

  • 51'

    Бир юришдаёқ хавфли ҳужум ташкил этган "Бавария" бурчак тўпига эга бўлди. Костанинг узатмасини малридлик ҳимоячилар бартараф этишди.

  • 49'

    Мадридликларнинг узоқ вақт уюштирган ҳужуми Фелишнинг кичик хатоси эвазига якунланди. Немислар қарши ҳужумда.

  • 46'

    Ҳуштак чалинди, иккинчи таймни "Бавария" ўйинчилари бошлаб берди.

  • 46'

    Футболчилар майдонга қайтишмоқда. Биз ҳам қайтамиз.

  • 45+1'

    1 тайм ўз ниҳоясига етди. Ҳозирча Фелишнинг ягона голи эвазига мезбон жамоа олдинда.

  • 45'

    Учрашув 1-бўлимига 1 дақиқа вақт қўшиб берилди.

  • 44'

    "Бавария" футболчиси Буна Сарр ҳакамга ишлатган қупол сўзлари эвазига сариқ карточка билан жазоланди.

  • 43'

    Маркос Льоренте ўнг қанотда 2 футболчини алдаб ўтиб, Корреага пас берди. Корреанинг кучли зарбаси эса аввалгилариники каби ноаниқ бўлди.

  • 38'

    "Бавария" жарима майдони ичидаги палапартишликлардан сўнг Маркос Льоренте кучли зарба беришга муваффақ бўлди, бироқ унга аниқлик етишмади.

  • 37'

    Тўп назорати асосан "Атлетико" томонда. Зарбалар 7-2. Мюнхенликлар бироз оқсашмоқда.

  • 32'

    Каррасконинг яна бир муваффақиятсиз бурчак зарбасига гувоҳи бўлдик.

  • 28'

    Дуглас Костанинг қўпол ўйинидан сўнг Клеман Тюрпен жарима зарбасини белгилади. Мезбонлар ижро этган жарима зарбаси тўппа-тўғри Нюбелга бориб тушди.

  • 25'

    ГОООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛ!!! Льорентенинг жарима майдончаси ичида берган узатмаси Феликснинг зарбасидан сўнг дарвоза тўридан жой олди!

  • 23'

    Каррасконинг хавфли зарбаси дарвоза устунининг ёнгинасидан ўтиб кетди.

  • 22'

    "Атлетико" футболчиси Карраско бурчак зарбасини ижро этди, Хименезнинг бош билан берган зарбасига эса аниқлик етишмади.

  • 19'

    Мезбонлар ўнг қанотдан тезкор ҳужум ташкил этишга ҳаракат қилди, Нюбел эса олдинроққа чиқиб, вазиятни бартараф этди.

  • 17'

    Янник Карраско ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетди.

  • 13'

    "Атлетико" футболчилари узоқ муддат тўпни назорат қилди, кўп пас берилди, бироқ кичик ҳатодан сўнг тўп йўқотилди. Меҳмонлар тўпни аутдан ўйинга киритишади.

  • 10'

    Кокенинг узоқ пайт тайёрлаган кучсиз зарбасини мюнхенликлар дарвозабони осонгина бартараф этди.

  • 7'

    Анхел Корреа меҳмонлар жарима майдончаси ичида бош билан зарба беришга уриниб кўрди, бироқ Нюбел ундан аввал тўпга эга чиқди.

  • 4'

    Бугун Левандовскининг ўрнига майдонга тушган Эрик Шупо-Мотинг жиддий қоида бузилишини амалга оширди, лекин ҳакам илк дақиқаларданоқ сариқ карточка беришни маъқул деб билмади.

  • 3'

    Илк дақиқаларданоқ "Атлетико" ҳужумчиси Жоау Фелиш ҳужум уюштирди, бироқ "Бавария" ҳимоячилари уни тўҳтатиб қолишди.

  • 1'

    Клеман Тюрпен ҳуштагидан сўнг ўйинга старт берилди.

  • 0'

    Европа Чемпионлар Линаси мадҳияси фонида футболчилар майдонга тушиб келишмоқда!

  • 0'

    Ассалому алайкум, қадрли футбол ишқибозлари! Барчангизни ЕЧЛ доирасидаги марказий - "Атлетико" - "Бавария" баҳси томошасига таклиф этамиз! Матнли трансляцияни Абдулла Маннонов олиб боради.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!