"Атлетико" 3 та гол уриб, 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди (видео)

Испания Ла Лигасининг 17-турида “Атлетико” сафарда “Алавес”га қарши баҳс олиб борди.

Ўйин 1:2 ҳисобида “матрасчилар”нинг ғалабаси билан якунланди. Эътиборлиси, ўйиндаги барча голларни “Атлетико” футболчилари киритди. Боиси, “Алавес”нинг ягона голини ҳам мадридликлар аъзоси Фелипе (84') киритди. Мадридликларга ғалаба келтирган голларни эса Маркос Льоренте (41') ҳамда Луис Суарес (90') киритди.

Қуйида ушбу учрашувнинг қисқача видеошарҳини томоша қилишингиз мумкин:

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!