Ads

Мадриднинг "Атлетико" клуби раҳбарияти жамоанинг ҳимоячиси Хуанфранга янги шартнома таклиф қилмоқчи.

Marca нашри тарқатган хабарга кўра “матрасчилар” 34 ёшли тажрибали футболчиси билан амалдаги шартномани 2020 йилнинг ёзигача узайтиришмоқчи. Таъкидлаш керакки, томонлар ўртасидаги келишув жорий мавсум якунида ўз ниҳоясига етади.

Маълумот учун, Хуанфран “Атлетико” сафида 2011 йилдан буён тўп суриб келмоқда. У ўтган давр мобайнида жами 344та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 6та гол ҳамда 39та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.