“Атлетико” 50 миллион евро тўлаган “Арсенал”ни номардликда айбламоқда

“Атлетико” раҳбарияти жаома ярим ҳимоячиси Томас Партини трансфер қилган “Арсенал”нинг тутган йўлини қоралаяпти.

Маълумотларга қараганда, мадридликларга инглизларнинг футболчи учун бадал пулини тўлаш ҳақида огоҳлантирмагани ёқмаган. Бир неча ой давом этган музокараларда  “Арсенал” Партининг 50 миллион евро миқдордаги бадал пулини тўлашдан бош тортиб келаётган эди. Бироқ, трансфер ойнаси ёпилишига ярим соат қолганида лондонликлар белгиланган миқдордаги пулни кўчиришга қарор қилган.

“Арсенал”нинг огоҳлантирмасдан қилган бу иши туфайли “Атлетико”да Партининг ўрнини босадиган футболчи топишга вақт қолмади. Мадридликлар энди трансфер бозорида “канонирлар” билан алоқа қилмаслигини таъкидламоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!