"Атлетико" аъзолари уйларига жўнатиб юборилди
“Атлетико” Мадрид клуби раҳбарияти коронавирус пандемияси туфайли жамоа машғулотларини бекор қилди.
Клуб расмий сайти тарқатган хабарга кўра, жамоа футболчилари, мураббийлари ва ходимларига 2 ҳафтага уйларига жавоб берилган.
Бундан аввалроқ, Ла Лига раҳбарияти яқин 2 та тур ўйинларини қолдиргани ҳақида хабар қилган эди.
Фикрлар