"Атлетико" Альварес билан шартномани узайтирмоқчи
"Атлетико" раҳбарияти Хулиан Альварес билан шартномани узайтириш устида ишламоқда. Бу ҳақда "Topskills Sports UK" нашри хабар берди.
Манбага кўра, "матрасчилар" Альваресни энг кўп маош олувчи футболчилардан бирига айлантиришга тайёр. Клуб ҳеч қандай ҳолатда ҳужумчини сотиш бўйича музокара олиб бориш ниятида эмаслиги даъво қилинмоқда. Бундан ташқари, "Атлетико" аргентиналикнинг сотиб олиш банди миқдорини икки баравар оширишни режалаштирмоқда - 500 миллион евродан бир миллиард еврогача.
Маълумот учун, бу мавсумда 26 ёшли ҳужумчи барча мусобақаларда 45 та ўйинда иштирок этиб, 18 та гол урди ва ўнта голли узатмани амалга оширди. Альвареснинг "матрасчилар" билан амалдаги шартномаси 2030 йилгача амал қилади.

Фикрлар