"Атлетико" ярим ҳимоячиси Томас Партей мавсумлар оралиғида Мадрид клуби таркибини тарк этиши мумкин.

La Razon нашри манбасига кўра, "Арсенал" билан музокара ўтказаётган ганалик футболчининг ўрнига "матрасчилар" учта ўринбосар топиб қўйишган.

Таъкидланишича, Симеоне "Фулхэм" хавбеки Андре Замбо, "Хетафе" ярим ҳимоячиси Мауро Арамбарри ва "Мальорка" футболчиси Идриссу Бабани кўз остига олиб қўйган.

Олдинроқ, Партей учун курашда "Арсенал"га ПСЖ клуби рақобат қилиши хабар қилинган эди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)