"Атлетико" асосий таркиб футболчиси билан янги шартнома имзолайди
"Атлетико" ўнг қанот ҳимоячиси Науэль Молина билан шартномани узайтирмоқчи. Бу ҳақда инсайдер Фабрицио Романо хабар тарқатди.
Манбанинг ёзишича, мадридликлар 25 ёшли футболчи билан 2028 йилгача мўлжалланган янги битим имзолайди. Янги шартномага кўра, Молинанинг товон пули 70 миллион евро этиб белгиланади.
Маълумот учун, жорий мавсум Молина 14 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол урган ва ўз номига 3 та голли узатмани ёздириб қўйган. Фуллбекининг "матрасчилар" билан амалдаги келишуви 2027 йилнинг ёзига қадар тузилган.
Фикрлар