"Атлетико" "Барселона" кўзлаётган футболчини ўз сафига қўшиб олмоқчи

"Атлетико" Мадрид клуби "Осасуна" ҳужумчиси Чими Эсекьель Авилега жиддий қизиқиш билдира бошлади.

Mundo Deportivo нашри тарқатган хабарга кўра “матрасчилар” 25 ёшли аргентиналик футболчини жорий қишки трансферлар давридаёқ сотиб олишмоқчи. Таъкидлаш керакки, унинг товон пули 25 млн еврони ташкил этади. Унга шахсан “Атлетико” устози Диего Симеоне жиддий қизиқиш билдирмоқда.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ унга “Барселона” клуби ҳам қизиқаётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Маълумот учун, Чими жорий мавсум “Осасуна” сафида жами 20 та ўйинда майдонга тушди ва 10 та гол ҳамда 3 та голли узатма ёздириб қўйишга эришди. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2023 йилга қадар имзоланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!