"Атлетико" "Барселона"га қарши ўйин олдидан жиддий йўқотишга учради

"Атлетико" Мадриднинг асосий ҳужумчиси Альваро Мората "Барселона"га қарши муҳим баҳс олдидан жароҳат олди.

Мората"Жирона"га (2:0) қарши ўйиндан сўнг ўтказилган тикланиш машғулотларида иштирок этмади. Клуб матбуот хизмати тарқатган хабарга кўра Мората тўпиғидан жароҳат олган.

Айни дамда Моратадан ташқари шунингдек Диего Коста ва Тома Лемарлар ҳам лазаретда қолишмоқда. Шифокорларнинг айтишича Коста ҳам Мората ҳам “Барселона”га қарши ўйинга қадар сафга қайтиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, "Барселона" - "Атлетико" учрашуви 6 апрель куни бўлиб ўтади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!