"Атлетико" энди ер сотиб даромад қилмоқда

Мадриднинг “Атлетико” клуби ўзининг эски стадиони ҳисобланган “Висенте Кальдерон” худудида жойлашган 2та ер майдонини нақд 100 миллион еврога сотди.

Маълумотларга кўра ушбу ерни сотиб олган инвесторлар 340 та уй қуришни режалаштиришган. Таъкидлаш керакки, “матрасчилар” тез орада стадион худудида жойлашган 3-ер майдонини ҳам сотишни режалаштиришган. Бу уларга 80 млн евро фойда келтириши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, “Висенте Кальдерон”  51 йил (1966 – 2017) давомида “Атлетико”нинг уй стадиони ҳисобланган. Мадридликлар 2017/18 мавсумдан бошлаб янги қурилган “Ванда Метрополитано” стадионида тўп суриб келишмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!