"Атлетико" Эриксенни сотиб олишдан умидини узмаяпти

"Атлетико" Мадрид ҳамон "Тоттенхэм" ярим ҳимоячиси Кристиан Эриксенни сотиб олиш фикридан қайтмаяпти.

AS нашри тарқатган хабарга кўра “матрасчилар” 27 ёшли даниялик футболчини қишки трансферлар даврида сотиб олишмоқчи. Айтиш лозимки, Эриксеннинг “шпорлар” билан амалдаги шартномаси 2020 йилнинг ёзига қадар имзоланган. Шу боис “Атлетико” уни арзонроққа сотиб олиши мумкин.

Унга шунингдек "Ювентус", "Интер" ва "Манчестер Юнайтед" клублари даъвогарлик қилишмоқда.

Маълумот учун, Эриксен “Тоттенхэм” сафида 2013 йилдан буён тўп суриб келмоқда. У ўтган давр мобайнида жами 281та ўйинда иштирок этди ва ўз ҳисобига 67та гол ҳамда 86та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!