"Атлетико" ФИФАга арз қилмоқчи

"Атлетико" клуби Англия футбол ассоциациясининг ҳимоячи Киран Триппьер устидан чиқарган қароридан норози эканини маълум қилди. Ташкилот уни пул тикиш қоидаларини бузганликда айбламоқда.

AS нашрининг маълум қилишича, мадридликлар бу борада ФИФАга апелляция бермоқчи. Улар 30 ёшли футболчи "матрасчилар" сафига келганидан бери ҳеч қандай қоидабузарлик амалга оширмаганига ишонади. Шу сабабли, чекловлар фақатгина миллий терма жамоа сафида амал қилиши керак, деб ҳисобламшоқда. Чунки Киран мадридликлар футболчисига айлангунига қадар қоидага зид равишда пул тиккан.

Эслатиб ўтамиз, АФА Триппьерни 10 ҳафтага дисквалификация қилган ва 70 минг фунт стерлинг миқдарида жаримага тортган эди. Энди футболчи "Атлетико"га 12 та учрашувда ёрдам бера олмайди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!