"Атлетико" футболчилари коронавирусга тест топширишади

"Атлетико" коронавирус пандемияси боис тўхтаб қолган мавсумни тиклашга тайёргарлик кўрмоқда. Чоршанба куни футболчилар коронавирусга тест топширади.

Агарда, натижалар манфий бўлса, орадан икки кун ўтиб, аниқроғи 8 май куни машғулотлар бошланади. Мадридликлар 2 метр оралиқ масофа сақлаб, қўлқоп таққан ҳолда индивидуал машқларни бажаришлари мумкин бўлади.

Машғулотлар базасида эса кунига икки маҳалдан дезинфекция ишлари олиб борилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!