"Атлетико" футболчиси АПЛ клубига ўтишга яқин

Мадриднинг "Атлетико" клуби хавбеки Тома Лемар фаолиятини Англия премьер-лигасида давом эттириши мумкин. Бу ҳақда RMC Sport нашри хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбаага кўра 24 ёшли футболчига “Арсенал”дан жиддий қизиқишлар бўлмоқда. Клублар аллақачон Лемарнинг трансфери бўйича музокараларни бошлаб юборишган.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ Лемарга шунингдек “Тоттенхэм” ҳам қизиқаётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Маълумот учун, Тома Лемар жорий мавсум Ла Лигада 15 та ўйинда майдонга тушди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!