"Атлетико" футболчиси "Арсенал"га ўтмоқчи

"Атлетико" Мадрид клубининг ганалик ярим ҳимоячиси Томас Партей мавсумлар оралиғида "Арсенал"га кўчиб ўтиши мумкин. Бу ҳақда The Telegraph нашри хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбага кўра, Партей ўзининг АПЛ клубига кўчиб ўтиш борасидаги истагини “матрасчилар”га маълум қилган. “Арсенал” эса ҳозирги инқироз пайтида Партей учун белгиланган 50 млн евро товон пулини тўлай олмайди. Айрим хабарларга кўра, “канонирлар” ушбу трансфер эвазига франциялик ҳужумчи Александр Ляказеттни “Атлетико”га бермоқчи экани ҳақида ҳам хабарлар тарқалди.

Томас Партей жорий мавсум “Атлетико” сафида 35 та ўйинда майдонга тушди ва 3 та гол ҳамда 1 та голли узатмага муаллифлик қилди. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси эса 2023 йилга қадар имзоланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!