Ads

"Барселона" клуби "Атлетико" Мадриднинг етакчи ярим ҳимоячиси Сауль Ньигесга жиддий қизиқиш билдира бошлади. Бу ҳақда Football Espana нашри хабар бермоқда.

Унга кўра каталонияликлар раҳбарияти 23 ёшли футболчининг Испания терма жамоасида кўрсатаётган ўйинларидан келиб чиқиб унга қизиқиб қолишган. “Барселона” вакиллари Саулни мавсум якунига қадар кузатиб, ёзда уни сотиб олишга уруниб кўради.

Маълумот учун, Сауль “Атлетико” сафида жорий мавсум 4та учрашувда майдонга тушди ва рақиб дарвозасига 1та гол уришга эришди.