"Атлетико" футболчиси жамоадан кетмоқчи

"Атлетико" клуби ярим ҳимоячиси Томас Партей ёзги трансферлар даврида жамоани тарк этиши мумкин.

AS нашри тарқатган хабарга кўра, 26 ёшли футболчи бошқа жамоага ўтиш ҳақида ўйлай бошлаган ва бошқа клублардан бўладиган таклифларни кўриб чиқишга тайёр. Айтиш керакки, Партейнинг “матрасчилар” билан амалдаги шартномаси 2023 йилга қадар имзоланган. “Атлетико” ушбу келишувни янада узайтиришни хоҳламоқда, аммо айни пайтда музокаралар боши берк кўчага кириб қолган.

Томас Партей жорий мавсум “Атлетико” сафида 35 та ўйинда майдонга тушди ва 3 та гол ҳамда 1 та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!