“Атлетико” футболчиси “Қорабоғ”га қарши баҳсда жароҳат олди
Ads

Мадриднинг “Атлетико” клуби ҳимоячиси Фелипе Луис ЕЧЛ 4-туридан ўрин олган “Қорабоғ”га қарши баҳсда жароҳат олди.

Мадрид клуби расмий сайти тарқатган хабарга кўра, бразилиялик футболчи оёғидаги ноқулайлик сабаб, тиббий текширувдан ўтди. Тиббий хулоса эса Луиснинг жароҳат олганлигини ва физиотерапия муолажаларини олиши лозимлигини қайд этди.

Маълумот учун, 32  ёшли футболчи бу мавсум “Атлетико” сафида Ла Лигада 7 баҳсда иштирок этди ва иккита голли узатмани амалга оширди.