"Атлетико" футболчиси учун курашга "Бавария" ҳам қўшилди

Мюнхеннинг "Бавария" клуби  "Атлетико" ярим ҳимоячиси Родри Эрнандес учун курашга қўшилди. Бу ҳақда AS нашри хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбаага кўра немис гранди 22 ёшли футболчини жорий ёзги трансферлар даврида ўз сафига қўшиб олмоқчи. Қайд этиш лозимки, Родрининг товон пули 70 миллион еврони ташкил этади.

Эслатиб ўтамиз, Родри учун "Манчестер Сити" клуби ҳам жиддий кураш олиб бормоқда.

Маълумот учун, Родри жорий мавсум "Атлетико" сафида жами 47та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 3та гол ҳамда 1та голли узатма ёздириб қўйишга эришди. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2023 йилга қадар имзоланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!