Европа грандларининг "Атлетико" хавбеки Томас Партейга бўлган қизиқиши янада ортмоқда.

Mundo Deportivo нашри тарқатган хабарга кўра, 26 ёшли ганалик футболчи учун "Бавария" ҳам курашга қўшилган. Бунгача эса "Арсенал", "Манчестер Юнайтед" ва "Ювентус" клублари ҳам унга қизиқиш билдираётган эди.

Айтиш керакки, Партейнинг товон пули 50 млн еврони ташкил этади. Аммо, “матрасчилар” ҳозирда ушбу товон пулини ошириш бўйича иш олиб боришмоқда.

Томас Партей жорий мавсум 35 та ўйинда майдонга тушди ва 3 та гол ҳамда 1 та голли узатмага муаллифлик қилди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)