"Атлетико" Гризманн ўрнига Санчесни олиб келмоқчи
"Манчестер Юнайтед" клуби форварди Алексис Санчес мавсумлар оралиғида яна Испанияга қайтиши мумкин.
Mundo Deportivo нашри тарқатган хабарга кўра 30 ёшли чилилик футболчининг хизматларига "Атлетико" жиддий қизиқиш билдира бошлаган. “Матрасчилар” уни жамоадан кетиши аниқ бўлиб улгурган Антуан Гризманнга муносиб ўринбосар бўлишига ишонишмоқда.
Таъкидлаш лозимки, бу борада "матрасчилар" "Ювентус" ва "Интер" каби А Серия грандлари билан рақобатлашишига тўғри келади.
Маълумот учун, Санчес ўтган мавсум “Манчестер Юнайтед” сафида жами 27та ўйинда майдонга тушди ва 2та гол ҳамда 4та голли узатмага муаллифлик қилди. Унинг трансфер нархи эса 45 млн еврога баҳоланмоқда.
Фикрлар