"Атлетико" Гризманнинг трансфери бўйича ўз шикоятини қайтариб олади

Мадриднинг “Атлетико” клуби мавсумлар оралиғида “Барселона”га кўчиб ўтган франциялик ҳужумчи Антуан Гризманнинг трансфери бўйича бошқа шикоят қилмасликка қарор қилди.

Sport.es нашрининг хабар беришича “матрасчилар” 28 ёшли футболчининг трансфери бўйича Ла Лигага берган аризасини қайтариб олишади.

Эслатиб ўтамиз, каталонияликлар Гризманни июль ойида 120 миллион евролик товон пулини тўлаб, сотиб олишган эди. Бироқ, мадридликлар “Барса” вакиллари уни март ойидаёқ, яъни товон пули 200 млн евролик пайтидаёқ ўз томонига оғдириб, шартнома имзолатиб олганликда айблашган ва қолган пулни тўлаши лозимлигини иддао қилишаётган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!