"Атлетико" ҳимоячиси "Барселона" радарида

  • 30 декабрь, 2024, 12:35
  • Oybek Yo’ldoshev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

"Атлетико" чап қанот ҳимоячиси Рейнилду Мандава "Барселона"нинг радарида қолмоқда. Аввалроқ мозамбиклик футболчи "Барселона"га ўтиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Tecno

30 ёшли футболчининг "матрасчилар" билан шартномаси мавсум охирида тугайди ва каталонияликлар уни эркин агент сифатида ўз сафига қўшиб олиш ҳақида ўйламоқда, дея хабар бермоқда "Mundo Deportivo". "Кўк-анорранглилар" вакиллари вазиятни диққат билан кузатиб боришмоқда.

Рейнилду 2022 йил бошидан буён Мадрид клубида ўйнамоқда. Ушбу мавсумда  ҳимоячи Диего Симеоне жамоасида 18 та ўйинда қатнашди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!