"Атлетико" ҳужумчиси ПСЖ радарига тушди
Мадриднинг "Атлетико" клуби ҳужумчиси Антуан Гризманн Испания Ла Лигасини тарк этиб, Франция чемпионатига ўтиши мумкин. Бу ҳақда "Todofichajes" нашри хабар берди.
Пойтахтнинг ПСЖ клуби 32 ёшли форвардга қизиқиш билдирмоқда. Антуаннинг трансфер нархи 25 миллион еврога баҳоланмоқда. Франциялик футболчининг "матрасчилар" билан шартномаси 2026 йилнинг ўрталарига қадар тузилган.
Маълумот учун, жорий мавсум Испания чемпионатида Гризманн 11та ўйин ўтказиб, 7 та гол урди.
Фикрлар