“Атлетико” ҳужумчисини 150 миллионга сотмади

“Атлетико” раҳбарияти ёш ҳужумчи Жоау Феликс учун таклиф қилинган 150 миллион еврони рад этди.

Номи сир тутилаётган Англия клуби 20 ёшли футболчини ўзига олиш учун шунча сумма тиккан эди.

Диего Симеоне португалиялик футболчининг ўйинидан мамнун ва клуб у билан узоқ йиллар давомида ҳамкорлик қилмоқчи.

Жоа Феликс ўтган йили “Бенфика”дан 126 миллион еврога олиб келинган эди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)