Ads

Мадриднинг “Атлетико” клуби ўзининг ҳимоя чизиғини “Интер” футболчиси Милан Шкриньяр билан кучайтирмоқчи.

AS нашри тарқатган хабарга кўра миланликлар 22 ёшли словакиялик футболчиси билан ҳайрлашишни режалаштирмаяпти. Эслатиб ўтиш лозимки, Шкриньяр “Интер” сафига мавсумлар оралиғида 20 миллион евро эвазига “Сампдория” клубидан келиб қўшилган эди.

Қайд этиш керакки, Словакия ёшлар терма жамоаси таркибида Европа чемпионатида иштирок этган футболчи якунда мусобақанинг рамзий терма жамоасига киритилган.