"Атлетико" Коста ўрнига Каванини олиб келмоқчи

"Атлетико" Мадрид клуби ПСЖ форварди Эдинсон Каванининг хизматларига жиддий қизиқиш билдира бошлади. Бу ҳақда AS нашри хабар тарқатмоқда.

Унга кўра “матрасчилар” 32 ёшли уругвайлик футболчини яқинлашиб келаётган ёзги трансферлар даврида сотиб олишмоқчи. Кавани “Атлетико” сафида ёзда Хитой клубига ўтиши айтилаётган Диего Костанинг ўрнини эгаллайди.

Маълумот учун, Кавани жорий мавсум ПСЖ сафида жами 27та ўйинда майдонга тушди ва 22та гол ҳамда 8та голли узатма ёздириб қўйишга эришди. Унинг парижликлар билан амалдаги шартномаси 2022 йилга қадар имзоланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!