"Атлетико" Ла Лиганинг 42 йиллик "рекорди"ни такрорлади

CHERY AUTO

Мадриднинг “Атлетико” клуби жорий мавсум Ла Лиганинг ўтган 22та туридан буён бирор марта ҳам рақиб дарвозаси томон пенальти тепмади. Бундан ташқари ушбу ўйинларда ҳакам “матрасчилар”нинг бирорта футболчисига қизил карточка кўрсатмади.

Tecno

Бундай ҳолат Испания чемпионатида сўнгги марта 1975/76 йилги мавсумда “Бетис” жамоаси билан юз берган. Ўшанда “Бетис” ҳам мавсумнинг дастлабки 22та турида рақиблари дарвозаси томон пенальти тепмаган.

Эслатиб ўтиш лозимки, жорий мавсум “Атлетико” дарвозаси томон ҳакамлар 3 марта 11 метрлик жарима зарбаси белгилашган.

Маълумот учун, Диего Симеоне шогирдлари ҳисобида айни дамда 49 очко билан мусобақа жадвалида 2-ўринни эгаллаб туришибди.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию