“Атлетико” – “Локомотив” учрашувига 1300 нафар хавфсизлик ходими жалб этилади
Бугун ҳамюртимиз Виталий Денисов тўп сурадиган Москванинг “Локомотив” клуби УЕФА Европа лигаси 1/8 финал босқичи доирасида Мадридда “Атлетико” меҳмони бўлади.
Испания пойтахти маъмуриятининг хабар беришича ушбу баҳсда тартибни сақлаш учун 1300 нафар хавфсизлик ходими ишлайди. Айтиш лозимки, бугун “Ванда Метрополитано” стадионига 42 минг нафардан зиёд мухлис ташриф буюриши кутилмоқда. Шуларнинг 500таси россиялик ишқибозлардир.
Эслатиб ўтамиз, Европа лигаси 1/16 финал босқичи доирасида Бильбаода ўтказилган “Атлетик” ҳамда “Спартак” жамоалари ўртасидаги учрашувда иккала жамоа мухлислари ўртасида жанжал ва тартибсизликлар келиб чиққан эди. Шу боис мусобақа ташкилотчилари бундай ҳолат такрорланишини исташмаяпти.
Маълумот учун, “Атлетико” – “Локомотив” учрашуви бугун Тошкент вақти билан соат 23:00да бошланади.
Фикрлар