"Атлетико Мадрид" футболчиси Жоау Фелиш эски жамоасига қайтмоқчи

Яқинда португалиялик ўйинчи ижара асосида "Барселона" сафида тўп тепди. Шундан сўнг кўплаб манбалар Фелишга АПЛнинг "Астон Вилла" клуби жуда катта қизиқиш билдираётгани тарқалган эди. Аммо Жоау ўзининг севимли клуби бўлмиш Каталониянинг "Барселона" клубига қайтишни истаётганини билдирди. Мадрид жамоасини тарк этишига асосий сабаб мураббийлар билан бўлган музокаралар бўлиб қолмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Фелиш "Кўк аноррангли"лар сафида 44 та ўйинда иштирок этиб 10 та гол ва 6 та голли узатмага муаллифлик қилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!