
"Атлетико" "Манчестер Юнайтед"нинг собиқ ҳужумчисига таклиф билан чиқмоқчи
"Атлетико Мадрид" "Манчестер Юнайтед"ниниг собиқ вингери ҳисобланган Мэйсон Гринвуд учун 60 миллион евролик таклиф тайёрламоқда, деб хабар бермоқда "Fichajes" нашри.
Манга кўра. "матрасчилар" "Олимпик Марсель" ҳужумчиси Мэйсонга жиддий қизиқмоқда ва футболчини қўлга киритиш учун 60 миллион евро таклиф қилишга тайёр. Унинг бу мавсумдаги ўйини ва натижаси жамоа бош мураббийи Диего Симеонега манзур келган. Шу сабабли, францияликлар 23 ёшли футболчини қўйиб юбориш учун юқорироқ сумма талаб қилиши мумкин.
Трансфер натижаси "Атлетико"нинг қанчалик қатъий ҳаракат қилишига ва Гринвуднинг ўзи қандай қарор қабул қилишига боғлиқ, деб қўшимча қилинмоқда.
Энг қизиғи шундаки, агарда футболчи қайсидир жамоага кўчиб ўтса, марселликлар трансфер суммасининг 50 % ини "Манчестер Юнайтед"га беради.
Маълумот ўрнида, англиялик вингер жорий мавсум 26 та беллашувда майдонга тушиб, 16 та гол ва 3 та голли узатмага муаллифлик қилган. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2029 йилгача мўлжалланган бўлиб, Transfermarkt порталидаги нархи 35 миллион евро деб баҳоланмоқда.
Фикрлар