"Атлетико" мураббийи жамоадан кетишини маълум қилди
“Атлетико” Мадрид клуби бош мураббийи Диего Симеоненинг ассистенти Херман Бургос жорий мавсум якунлангач мураббийлар штабидан кетишини маълум қилди.
Хабарларга қараганда, у “матрасчилар” сафида олган билимлари ва тажрибаларини бош мураббий сифатида амалда қўлламоқчи. Бургос Аргентина клубларида иш бошлаши кутилмоқда. Тахминларга қараганда, бу «Ривер Плейт» ёки «Унион» жамоаларидан бири бўлиши мумкин.
Херман Бургос Диего Симеоне билан бирга 2011 йилдан буён тўп суриб келмоқда. У “Атлетико”га келгунига қадар “Катания” ва Аргентинанинг “Расинг” клубларида ишлаган.
Фикрлар