"Атлетико" ўз сафига Олимпиада чемпионини қўшиб олмоқчи
Берлиннинг "Герта" клуби ҳужумчиси Матеус Кунья фаолиятини "Атлетико" Мадридда давом эттириши мумкин. Бу ҳақда журналист-инсайдер Фабрицио Романо ўзининг твиттердаги саҳифаси орқали маълум қилди.
Юқоридаги манбага кўра, 22 ёшли бразилиялик футболчи "матрасчилар"нинг жорий трансфер ойнасидаги асосий мақсади ҳисобланади. Томонлар ўртасидаги музокаралар фаол давом этмоқда.
Матеус Кунья яқинда Бразилия терма жамоаси сафида Токио-2020 ёзги Олимпия ўйинларида ғолибликни қўлга киритди.
“Атлетико” ўтган мавсум Ла Лигада чемпиони бўлган эди. Диего Симеоне жамоаси жорий мавсум чемпионликни муносиб ҳимоя қилишга ҳаракат қилади.
Фикрлар