“Атлетико” президенти: Агар Месси Суарес билан бирга ўйнашни истаса, Мадридга кўчиб келсин!
Рональд Куман келганидан кейин Луис Суареснинг клубдан кетишга мажбур бўлгани унинг энг яқин дўсти Лионель Мессига қаттиқ таъсир қилди.
Суаресни ўз таркибига қўшиб олган “Атлетико” президенти Энрике Сересо ҳам бу ҳолатга эътибор қаратди.
- Музокара зўр ўтди. Батомеу ажойиб мутахассис. Трансфер ҳеч қандай қийинчилик туғдиргани йўқ. Футболчи ўзи танлаган жамоага келди. Агар Месси яна Суарес билан бирга ўйнашни истаса, бунинг ҳам иложи борлигини айтишим мумкин, - деди Энрике Сересо.
Суареснинг ўзи эса янги жамоасида рекордларни уришни бошлаб юборди.
Фикрлар