"Атлетико" президенти: Саудия Арабистонида ўйнашга қарши эмасмиз

"Атлетико" президенти Энрике Сересо Испания Суперкубоги Саудия Арабистонида ўтказилиши борасида фикр билдирди.

"Агарда, Испания футбол федерациясининг қироллиги учрашув Саудия Арабистонида ўтказилишига қарор қилган бўлса, унда биз у ерда ўйнаймиз. Бизда бу борада муаммо йўқ. Ўйлашимча, бу мамлакатда барча қулайликлар бўлади. Биз ўзимизни яхши ҳис қилишимиз учун барча шароитлар яратилади.

Шубҳасиз, у ерга бориш осон эмас. Айниқса янги йил кунларида (Турнир 8-12 январь кунлари бўлиб ўтади). Ўйлайманки, Испания футболи бутун дунё бўйлаб айланиши керак ва ҳозирда бу айни пайти," - деди Сересо.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!